Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод тумани "Ёрқин" ШФЙда томоркадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш буйича амалий семинар ўтказилди.

Зафаробод тумани "Ёрқин" ШФЙда томоркадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш буйича амалий семинар ўтказилди.

12 май 2023 йил
120
0

Зафаробод тумани "Ёркин" ШФЙ ҳудудига Дехқон хўжалиги ҳамда ахоли томорқасидан самарали фойдаланишини, эртанги экинларни экилишини мониторинг қилиш мақсадида амалий семинар ўтказилди. Семинарга Республика Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан фермерлар кенгаши раиси ўринбосари А.Рахимов, Ф.Набиев, вилоят фермерлар кенгаши раиси ўринбосари А.Ўразолиев, "Ёркин" ШФЙ хоким ёрдамчиси З.Тоштемиров, Зафаробод туман кенгаши раиси, марказ ҳисобчилари, махалла фуқаролари, махаладаги тадбиркорлар семинарга ташриф буюрди.

Ташриф давомида уста деҳқон томорқачи “Намунали томорқачи” кўкрак нишони сохиби Агазметов Истам хонадонида булди. Агазметов Истамнинг 15 сотих томорқа майдони мавжуд бўлиб, 2 сотихига иссиқхона, 11 сотихига савзавот, 2 сотихига тўқсонбости экинлар экилгани хамда томчилатиб суғоришни жорий қилган.
А.Рахимов томорқа ер майдонидан янада самарали фойдаланиш бир йилда ердан 2-3 маротаба ҳосил олишда ўзининг таклиф ва тавсияларин айтиб ўтди. Ҳозирги вақтда берилаётган имтиёзлардан самарали, мақсадли фойдаланиш кераклиги айтиб ўтди. Шаҳсий томорқада имтиёзли кредит олиб асаларичилик, балиқчилик, беданачилик ҳамда иссиқхоначиликни ривожлантириш максадида тавсиялар берилди.

 

Ташриф давомида уста дехкон томорқачи “Намунали томорқачи” кўкрак нишони сохиби А.Сафаров хонадонига ташриф буюрди. А.Сафаровнинг 12 сотих томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, аҳолига кўчат етказиб бериш билан шуғулланади. А.Сафаров шаҳсий томорқасидан кичик ҳажмли артизан қудуғи қазиб ишга туширган. А.Сафаров йиллар давомида орттирган тажрибаларини маҳалладошларига томорқадан самарали фойдаланиш учун таклиф ва тавсияларин ўргатиб, махаллада томорқачилик мактабини ташкил этди.

Шунингдек "Ёруғлик" фермер хўжалиги даласига ташриф буюрди. Ҳозирга келиб "Ёруглик" фермер хўжалигидаги 200 бош ўрдак боқишни йулга куйилган, келгуси йилларда 1000 тага етказилиши режалаштирилган.

Ёрқин ШФЙ худудидаги 348,347-контурларидаги 6 гектар ер майдонида 12 та дехқон хўжалгикларни мониторинг қилинганида, 50 сотих ер майдонига помидор, 1 гектар ер майдонига картошка, 3 гектарига ер майдонига полиз, 1.5 гектар мойли экинлар экилган.

 

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар