Зафаробод тумани ҳокимининг қабули бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 26 май куни Зафаробод тумани ҳокими Ўткирбек Рахмановнинг фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди. Қабулда фуқаролар томонидан 10 та мурожаатлар келиб тушди. 5 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Асосан моддий ёрдам, кадастр, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)