Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.
Жиззах вилояти ИИБ бошқармаси ташаббуси билан Зафаробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида «Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олиш»га бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда Зафаробод туман ҳокими Ў.Рахманов, Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Т.Қодиров, Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Савурбаев, вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, тумандаги маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторлари иштирок этди.
Очиқ мулоқотда 6 ой давомида ёшлар ўртасида жиноятчилик таҳлили ва келиб чиқиш сабаблари ҳамда келгусида уларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида таъкитлаб ўтилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.