Зафаробод туманидаги фаол тадбиркор фуқаролар билан мулоқот ўтказди.
Эл фаровонлиги, юрт тараққиётида тадбиркорликнинг ўрни беқиёс. Жорий йилнинг 24 август куни, Зафаробод тумани "Ёрқин" ШФЙда фаолият юритиб келаётган, тумандаги фаол тадбиркорлардан бири, “Саодат Тикувчилик цехи” ОК раҳбари Халимова Сагадат фуқаролар билан мулоқот ўтказди. Мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосарлари Ж.Адилов ва М.Ғайбуллаев, савдо-саноат палати Зафаробод тумани бўлими бошлиғи Ж.Хайитбоев ва фуқаролар иштирок этди.
Тадбирда “Саодат Тикувчилик цехи” ОК раҳбари Халимова Сагадат ўзи эришган асосий ютуқлар ҳақида сўзлаб берди. Корхона фаолияти 2019 йилда ишга тушган бўлиб, хозирги кунда ушбу корхонада 52 нафар маҳалла аҳолиси иш билан таъминланган.
Мулоқот очиқ ва самимй тарзда ўтди. Шундан сўнг фуқаролар “Саодат Тикувчилик цехи” га ташриф буюриб, корхонанинг фаолиятини ўрганди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.