Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафаробод туманида Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами катта шодиёна билан нишонланди.

Зафаробод туманида Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами катта шодиёна билан нишонланди.

26 август 2023 йил
92
0

Зафаробод тумани А.Навоий боғида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида Мустақиллигимизнинг қутлуғ 32 йиллик байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 

 

Тадбирда туман ҳокими Ўткирбек Рахманов сўзга чиқиб Мустақиллигимизнинг қутлуғ 32 йиллик байрами билан самимий муборакбод этди.

Шундан сўнг байрам иштирокчилари пойтахтдан ташриф буюрган таниқли хонандалар Феруза Жуманиёзова ва Канизанинг ҳар бир чиқишларини олқишлар билан кутиб олишди. 

 

 

Байрам тадбири давомида сўз устаси, сухандон Ортиқ Султонов ўзининг байрам табриги ва қизиқарли чиқишлари билан иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Мустақиллик байрами шарафига ташкил қилинган мушакбозлик, айниқса, тадбир якунида иштирокчиларга ўзгача байрам шукуҳини улашди.

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар