Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯНИ ТАЙИНЛАШ МУДДАТИ ҚАНЧА

ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯНИ ТАЙИНЛАШ МУДДАТИ ҚАНЧА

12 сентябрь 2023 йил
284
0

ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯНИ ТАЙИНЛАШ МУДДАТИ ҚАНЧА

Савол: Хўжайиним 2023 йил 13 майда 60 ёшга тўлдилар. Ёшга доир пенсияга аризани 15-июлда тақдим этганлар. Ёшга доир пенсия пули хўжайинимга июль ва август ойлари учун тушган. Лекин май ва июнь ойлари учун пенсия пули берилмади. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган фуқаро пенсия пули олиш учун аризани қайси вақтда бериш керак?

Жавоб: ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДАги Қонуннинг 47-моддаси пенсиялар тайинлаш муддатлари ҳақида. Унга кўра:

"Пенсиялар:

а) ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия умрбод тайинланади;

б) ногиронлик пенсияси — агар ногиронлик белгиланган кундан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. Ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга — ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ушбу ногиронлиги бўлган шахсларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсияси — пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланади. Пенсия ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ марҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган бутун давр учун, оиланинг: эркаклар — 60 ёшга, аёллар — 55 ёшга тўлган аъзолари учун эса — умрбод тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади.

Бошқа барча ҳолларда пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади.

Бир пенсиядан бошқасига ўтказиш пенсионер тегишли ариза ва барча зарур ҳужжатлар билан мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга оширилади."

Сизнинг хўжайинингизда 2023 йил 13 майда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келган. Агар хўжайинингиз 60 кун ичида яъни 2023 йил 13 майдан 2023 йил 11 июлгача мурожаат қилганда, ёшга доир пенсия 2023 йил 13 майдан тайинланар эди. Бироқ, Сизнинг хўжайинингиз аризани ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи вужудга келгандан сўнг 60 кун ичида бермаган. Шу сабабли, хўжайинингизга ёшга доир пенсия 2023 йил 15 июлдан тўғри тайинланган.

 

Зафаробод туман пенсия жамғармаси бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар