Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-823-сонли қонуни ҳақида.

Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-823-сонли қонуни ҳақида.

25 октябрь 2023 йил
85
0

Мазкур Қонун 2023 йил 15 март куни қабул қилиниб, ушбу  қонун билан мамлакатимизда суд тизимини такомиллаштиришга, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг, шу жумладан болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек мактабгача таълим тизимини ислоҳ этишга ва янада ривожлантиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда. Бундан буён ҳам фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, маъмурий органларнинг қарорлари устидан судларга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг  қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилишмуддатини 3 ойдан 6 ойгача кўпайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш киритилди.

Шунингдек, болаларни хорижий мамлакатлар ҳудудида зарур даражадаги васийлик ва ҳомийликсиз қолдиришнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу Қонун билан “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Хусусан, болаларни хорижий мамлакатлар ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган.

Ушбу Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек баркамол ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилади.

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар