Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЕЧИМ ТОПМОҚДА.

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЕЧИМ ТОПМОҚДА.

27 октябрь 2023 йил
173
0

Ҳалқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш орқали, воҳамизнинг турли-туман энг чекка ва олис ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашилиб, уларни қийнаётган муаммолари мунтазам равишда ўрганилмоқда. Хақиқатдан хам бугунги кунда хар қандай давлат идоралари ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳолининг муаммоларини ҳал этиб келишмоқда.

 

 

Қайд этиш керакки, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда вилоят 2-секторлари масъулларининг ўрни ва аҳамияти катта бўлмоқда,  ҳудудларда эса аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида сезиларли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ишларнинг давоми сифатида вилоят прокуратурасининг навбатдаги сайёр қабули Зафаробод тумани, “Ёрқин” маҳалласида ўтказилди.

 

 

 

Ўтказилган сайёр қабулда эса, 180 дан зиёд фуқаролар иштирок этиб, улардан 50 га яқин масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 22 таси жойида қаноатлантирилди, қолган мурожаатлар ўрганиш ва муддат талаб қилганлиги боис масъуллар белгиланиб, назоратга олинди. Мурожаатлар мазмуни асосан, субсидия ва кредит ажратилишида, соғлигини тиклаш учун дори-дармон воситалари берилишида, хонадонини тоза ичимлик суви ва электр энергиясида юзага келган муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам бериш хусусида бўлди.

 

Мисол учун, 14 нафар фуқароларнинг реабилитация ва ортопедик воситалар билан таъминлаш ва дори-дармон билан таъминлаш ҳақидаги мурожаатлари жойида қаноатлантирилди.

 

 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар