Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ

16 ноябрь 2023 йил
90
0

Коррупцияга қарши курашиш кўп ҳолда унинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этишдан иборат, Коррупцияга йўл очадиган омиллар сирасига ҳокимят органлари тизимининг мураккаблиги, буйруқбозлик таомилларининг кўплигини киритиш мумкин. Тақиқлар, рухсат бериш тартибларининг ҳаддан ташқари кўплиги, давлат хизматчиларининг манфаатлари етарлича ҳимоя қилинмагани ҳам коррупцияга йўл очади.

Давлатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилган. Хусусан 2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлиги белгиланган.

Коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда давлат органлари билан жамоатчиликнинг мустаҳкам ҳамкорлиги, хусусан жамоатчилик назорати талаб этилади, Жамоатчилик назорати давлат органлари фаолиятининг қонунийлигини таъминлаш, давлат органлари ва мансабдорлари инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминловчи қонун ҳужжатларига риоя этмаган ҳолатларни аниқлашга қаратилган, жамоатчилик назорати субъектлари томонидан қонун доирасида олиб бориладиган чора-тадбирлар мажмуидир.

Коррупция учун жазоларни оғирлаштириш йўли билан бу иллатга қарши курашиб бўлмайди. Фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ эмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини чуқур ҳис этиши коррупцияга қарши курашишнинг муҳим шартидир.

 

Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси Ж.Бахронов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар