2023 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-205-сонли Тариҳий фармони қабул қилинди.
Зафаробод туманида жорий йилнинг 20 декабрь куни Муҳтарам юртбошимизнинг қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантириш, пахта тўқимачилик класстерлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасидаги муносабатларини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, тармоқда соғлом рақобат мухитини шакллантириш мақсадида қабул қилинган 2023 йил 12 декабрь кунги “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-205-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Республика ва вилоят ишчи гуруҳи томонидан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувга туманда фаолият кўрсатаётган пахта-ғаллачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, пахта тўқимачилик класстери раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари таклиф этилди. Учрашув жараёнида ишчи гуруҳ томонидан 2023 йил 12 декабрь куни мухтарам юртбошимизнинг “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-205-сонли Фармони мазмун-моҳияти афзалликлари учрашув иштирокчиларига тўлиқ тушунтирилди. Фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан Фармон юзасидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.