Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » КОНСТИТУЦИЯ - БОШ ҚОМУСИМИЗ

КОНСТИТУЦИЯ - БОШ ҚОМУСИМИЗ

29 декабрь 2023 йил
70
0
Бош қомусимиз – Конститутциямизнинг бирон-бир моддаси йўқки, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари билан боғлиқ бўлмаса. Унинг муқаддима қисмидаёқ “инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш борасида ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятимизни англаган ҳолда” деган иборанинг келтирилиши Конститутция нафақат бугунги кун нуқтаи назаридан, балки келажак авлод, хусусан, ёшлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда қабул қилинганлигини билдиради.
“Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланувчи 2-бўлимда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари ҳамда конституцион кафолатлари тўғрисидаги қоидалар ўзининг ёрқин ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси инсон ҳуқуқи ва манфаатлари ифодаси сифатида демократик қадрият, анъана ва ижтимоий адолатнинг қарор топишида, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши ҳамда миллий тотувликни таъминлашда бош омил бўла олади. Унда мустаҳкамлаб қўйилган кафолатлари
ва ифода этилган нормаларни кундалик ҳаётимизда қарор топтириш, шубҳасиз, кексаю ёш – ҳар бир фуқародан ҳуқуқий фаолликни талаб қилади.
Зотан, ҳуқуқий давлат қуришнинг муҳим шарти Асосий Қонунимизнинг учинчи бобида мустаҳкамлаб қўйилган тамойил – Конститутция ва қонун устуворлигини таъминлашдан иборат.
Конститутция устуворлиги шундаки,қабул қилинаётган барча норматив-ҳуқуқий актлар, жумладан, қонунлар унинг нормалари асосида бўлади.
Зера, Конститутция устунлиги қонун устуворлиги билан ўзаро боғлиқ. Ҳар қандай давлат қонунчилик тизимида Асосий Қонун – Конститутция устуворлиги яққол кўзга ташланиб туради. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 15-моддасида мазкур тамойил “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади”, деб мустаҳкамлаб қўйилган. 16-моддада эса “Ушбу Конститутциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конститутциянинг биринчи бўлимида назарта тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас”лиги қайд этилади.
Алоҳида урғу билан таъкидлаш жоизки, 2023 йил 30 апрелда референдум орқали янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Репсубликаси Конститутцияси қатор халқаро анжуманларда нуфузли экспертлар, хорижлик мутахассислар томонидан ҳам алоҳида этироф этилди.
Яна бир жиҳат: ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги эзгу мақсадларимизнинг рўёбга чиқишида дастуриламал
бўлаётган янги таҳрирдаги Конститутциямизда бой миллий ҳуқуқий меросимиз ва илғор хорижий Конститутциявий тажриба ҳамда замонавий халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари, нормалари тўла акс этган.
Биргина мисол, янгиланган Конститутциямизда Адвокатура институтига Конститутциявий мақом берилишининг ўзиёқ юртимизда жисмоний ва юридик ёрдам кўрсатиш тўла акс этганидан далолат.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси – миллий истиқлол мафкураси ғоялари сингдирилган миллий манфаатларимиз, истиқлолимиз ва буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолатидир.

Жиноят ишлари бўйича
Зафаробод туман судининг раиси Журабек Бахронов
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар