Зафаробод туманида "Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги" доирасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 15 март кунидан 15 апрель кунига қадар Республикамиз ҳудудида "Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги" ўтказилмоқда. Ушбу тадбирда Зафаробод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда тумандаги ташкилот ва корхона ходимлари биргаликда, маҳаллалардаги аҳоли яшаш хонадонларида тарғибот тадбирларини олиб бормоқда.
Ушбу тадбирлар давомида ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари ҳамда аҳоли яшаш хонадонларида, фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш борасида тушунча ва тавсиялар бериб борилмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)