Абдулла ота ва Ўгилой оналарнинг 51 йиллик биргаликдаги қўша қариш саодати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ 167-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Зафаробод туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
“Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси” га асосан узоқ йиллар биргаликда умр кечириб, қўша қариган кексаларнинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида бугун Ёрқин маҳалласида ҳаммамизга ибрат, наъмуна бўладиган, ҳаётий тажрибаси бой, кекса авлод вакиллари билан учрашув ташкил этилмоқда. Оила-ватан ичра кичик ватан, муқаддас гўша. Унинг мустаҳкам бўлиши умр йўлларини ва тақдирини ўзаро боғлаган, оила мустаҳкамлиги, фарзандлари тарбияси ҳамда камолини ўз бахти деб биладиган, ота ва она деган улуғ номга муносиб бўлган икки инсоннинг саъйи ҳаракатларига боғлиқ. Бундай оилалар эл юрт ўртасида ҳурмат эътибор қозониб, бахтли ҳаёт кечиришади.
Яшаб ўтган, ҳавас қилса арзийдиган умр йўллари билан ёш оилаларга ўрнак бўла олади. Ана шундай оилалардан бири Ёрқин шаҳарча фуқоролар йиғинида истиқомат қилувчи нуроний Тиллаев Абдулла ота ва уларнинг турмуш ўртоғи Тиллаева Ўғилой она 51 йил давомида бирга умр кечирмоқдалар. Бу ярим аср вақт дегани қадрли меҳмонлар. Оила тинчлиги, унинг равнақи бевосита унинг эгаларига боғлиқ. Бугун бизнинг қаҳрамонларимиз ана шундай ибратли ҳаёт кечиришган. Абдулла ота ва Ўгилой онa 1974-йил турмуш қуришган, Қишлоқ хоʼжалиги, чорвачилик ва бошқа соҳаларда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, пири бадавлат отахон-онахон бугун 8 нафар фарзанд, 28 набира ва 6 чеваранинг иззат-икромида бахтли ҳаёт кечириб, кексалик гаштини сурмоқдалар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.