Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ (ҚАРОРЛАРИ) УСТИДАН СУДГА ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА

САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ (ҚАРОРЛАРИ) УСТИДАН СУДГА ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА

05 август 2024 йил
86
0

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий-демократик ривожланишининг бугунги кундаги асосий йўналиши ва тамойиллари негизида аввало, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатлари ҳамда халқнинг фаровонлиги ётади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 3-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади.

Сайлов очиқ ва ошкора ўтказилади.

Кодекснинг 4-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари умумийдир.

Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир.

Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларига асосан манфаатдор шахслар сайлов комиссияларининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 30-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишлидир.

Маъмурий судларнинг асосий мақсад ва вазифалари аввало қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилгандир.

 

 

Жиззах туманлараро маъмурий судининг раиси М.Тошпулотов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар