ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”
Зафаробод туманида жорий йилнинг 13 ноябрь куни “Ватанни севмоқ - иймондандир” шиори остида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” тадбирлари бошланиб, мазкур тадбирларнинг дебочаси туман марказида жойлашган Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинидан бошланди.
Юксак уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирнинг мазмун-моҳияти ва бош ғояси “Ватанни севмоқ - иймондандир” шиорига мувофиқлаштирилди. Тадбир дастурида таълим, фан, маданият, спорт, санъат ва бошқа барча соҳаларда эришилган ютуқлар эътирофи, юртимизда мустақиллик йилларида халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилган ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларга аҳолининг ҳайриҳоҳлигини ошириш, фуқароларда ўзгаришларга даҳлдорлик туйғусини кучайтириш, хотин-қизларни фаолликка ундаш, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсатиш, фуқароларни ислоҳотларга сафарбар этиш, ҳудудда позитив жамоатчилик фикрини шакллантириш, инсонлардаги ижтимоий масъулиятни кучайтириш, фуқароларни бунёдкорликка чорлаш, аҳолининг руҳиятини кўтариш, шунингдек, халқимизнинг олижаноб фазилатларини, юксак ғоявий-бадиий лавҳалар орқали таъсирчан шаклда намойиш этиш ўтказилган тадбирнинг асосий моҳиятини ташкил этди.
Зафаробод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
05 ноябрь 2020, Четверг
Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаш танловининг туман босқичи ўтказилди
24 декабрь 2018, Понедельник
Зафаробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари
Изоҳлар (0)