Зафаробод туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қ.Қуранбоев, Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Э.Салиев сўзга чиқиб, Зафаробод туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган И.Қаршибоев бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан, Зафаробод туман ҳокими лавозимига Раджапов Нодирбек Мухторович номзодини тавсия этди.
Ушбу таклиф Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати