Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланмоқда

Зафарободда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланмоқда

01 август 2018 йил
1 317
0
Зафаробод туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун берилаётган имтиёзлар, олиб борилаётган инвестиция сиёсати ҳар бир тармоқда барқарор иқтисодий ўсишни таъминламоқда.
2018 йилнинг ўтган олти ойи натижаларига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 37086.7 миллион сўмга етди. Бундан 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 100.2 фоизлик натижага эришилгани маълум бўлди. Муҳими, бундай ўзгаришлар бошқа тармоқларда ҳам кузатилади. Жумладан, аҳоли истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръати 92.4 фоизни кўрсатган бўлса, капитал қўйилмалар ҳажми 111.1 фоизни, пудрат ишлари ҳажми 105.8 фоизга бажарилган. Чакана савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105.2 фоизни, хизмат кўрсатиш бўйича 110.2 фоизни ташкил этди.
Иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, ишлаб чиқаришни янгича тартибда ташкил этиш, корхоналарни замонавий жиҳозлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар туман иқтисодий кўрсаткичларининг сезиларли ошишига имкон яратмоқда.
Ғаффор ЖЎРАЕВ,

Зафаробод туман статистика

бўлимининг етакчи мутахассиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар