Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича Брифинг ўтказилди

Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича Брифинг ўтказилди

10 март 2022 йил
494
0

2022 йил 10 март куни Зафаробод туман Маданият саройи биносида «Зафаробод туманида Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш» мавзусида брифинг ўтказилди. Унда Зафаробод туман ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Эшпўлатов Анвар ахборот берди.

 

А.Эшпўлатов ахборотига кўра Зафаробод  туман бўйича 10 та маҳалла мавжуд бўлиб шундан 10 таси, яъни 100 % га санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинди. Ўтган 2021 йилда “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиалини моддий-техник базасини мустаҳкалаш мақсадида 1 та махсус техника ва 8 та чиқинди контейнерлари жойлаштирилиб, бундан ташқари туман Ободонлаштириш бошқармаси моддий-техник базасини мустаҳкалаш мақсадида 3 та махсус техника 1 та (водовоз) махсус техникаси, 1та (погрузчик) махсус техникаси ҳамда 1 та ISUZU русумли автобус фойдаланишга топширилган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман ҳудудига 2021 йил кузги мавсумда жами 449 000 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳамда бута қаламчалари экиш режалаштирилган бўлиб, шундан 480 000 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳамда бута қаламчалари экилиб, режага нисбатан 108,6 %га бажарилган.

Жорий 2022 йилда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда бахор ва кузги мавсумда жами 814 минг дона дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 10 март ҳолатига 204 минг 560 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳамда бута қаламчалари экилган.

Шунингдек, туман ҳокимининг 01.17.2022 йилдаги 12-3-50-Q/22-сон қарори билан туман худудида 4 гектар ер майдонида “Яшил майдонлар” ва “Жамоат парк”ларини барпо этиш бўйича чора-тадбир дастурлари тасдиқланиб, ҳозирда мевали ва манзарали кўчатлар экилган.

 

Аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун мажбурий тўловлардан дебитор карздорлик 271 млн. сўмни ташкил этади. Ушбу қарздорликни ундириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

2022 йил давомида туман худудидаги кўп-қаватли уй-жойлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларига жами 39 дона чиқинди контейнерлари билан таъминланган.

Ҳудуддаги 145 та юридик ташкилотлар билан санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланган.

Санитар тозалаш хизмалари кўрсатганлик учун муддати ўтган дебитор карздорликларни ҳар ойда белгиланган режага мавжуд дебитор қарздорликнинг 5% қисмини қўшиб бажариш орқали йил якунигача 60% га қисқартириш чора-тадбир режаси ишлаб чиқилган.

Бир турдаги дарахт кўчатлар экилган намунавий кўчалар ташкил этиш ишлари белгиланган муддатда бажарилиши юзасидан назорат ўрнатилган.

Тумандаги барча саноат корхоналари ҳудудлари ва унга туташ ҳудудларда чанг-газларни ўзида тутиб қолувчи йирик баргли дарахтлар экилади.

Сув объектлари муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақалари белгиланадиган сув объектлари мавжуд эмаслиги каби муҳим натижа, рақам ва режалар баён этилди.

 

Шунингдек, брифинг давомида жорий йилда экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини самарали ташкил этиш, экологик ҳолатни барқарорлаштириш бўйича амалга ошириладиган амалий ишлар доимий назорат қилиб борилиши ҳамда  белгиланган устувор вазифа ва топшириқлар ижроси сўзсиз таъминланиши келишиб олинди.

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар