Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Транспорт воситаларини маст холда бошқарганлик (МЖтК 131 ва 136-моддалари) учун жавобгарлик ва унинг салбий оқибатлари

Транспорт воситаларини маст холда бошқарганлик (МЖтК 131 ва 136-моддалари) учун жавобгарлик ва унинг салбий оқибатлари

08 март 2022 йил
1 961
0

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 131-моддаси транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши —

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш —

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик объекти йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳисобланади.
 Унинг хавфсизлиги шу нарса билан боғлиқки, алкоголли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларнинг таъсирида транспорт воситаси ҳайдовчиси организмининг энг муҳим функциялари бузилади, бошқарув учун зарур бўлган реакция ва шу кабилар йўқолади.

Статистиканинг гувоҳлик беришича, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш кўпинча ўзининг оқибатлари жиҳатидан энг оғир йўлтранспорт ҳодисаларига ва одамларнинг ўлимига олиб келади.

Объектив томондан мазкур модданинг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳайдовчининг транспорт воситасини маст ҳолда бошқаришида ифодаланади. Бошқариш деганда транспорт ҳаракати вақтида ҳайдовчининг функциясини бевосита бажариш ёки ҳайдовчи-инструктор вазифаларини бажариш тушунилади. Кўриб чиқилаётган ҳуқуқбузарликнинг
мажбурий белгиси транспорт воситасини бошқаришни маст ҳолда бўлган ҳайдовчининг бажаришидир, бундай ҳолатда бўлиш деганда алкоголли ичимлик ва гиёҳванд модда билан маст бўлиш назарда тутилади. Кодекснинг мазкур моддаси таркиби мавжуд бўлиши учун мастликнинг қандай даражада бўлиши аҳамиятли эмас. Шу билан бирга, унинг учун муҳим нарса — транспорт воситасини бошқарувчи ҳайдовчининг маст ҳолда бўлиши фактининг ўзини аниқлашдир. Қонун мастлик ҳолатини аниқлаш тартибини назарда тутади. Шунингдек, Кодекс транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ана шундай текширувдан ўтишдан бўйин товлашлари учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгилайди (Кодекснинг 136-моддаси шарҳига қаранг). Кўриб чиқилаётган ҳуқуқбузарлик таркиби учун транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини яна қандайдир даражада бузишни содир этган-этмаганлиги (тезликни ошириш, маневрлаш қоидаларини бузиш ва ҳоказолар) аҳамиятли эмас. Бироқ бундай ҳуқуқбузарликнинг мавжудлиги Кодекснинг ушбу моддаси санкцияси доирасида маъмурий жазо чораси миқдори ва турини белгилашда ҳисобга олиниши мумкин.
Мазкур модда 2-қисмининг объектив томонини транспорт воситаларини алкоголли ичимликлар, гиёҳванд моддалар ёки ўзгача турдаги мастлик ҳолатида бўлган ва транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган ҳужжатга эга бўлмаган шахсларнинг бошқариши ҳосил қилади.

Модданинг 3-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг объектив томонини, шунингдек, транспорт воситасини бошқаришни маст ҳолдаги шахсга топшириш ҳам ташкил этади. Бу таркиб учун хос бўлган нарса транспорт воситасини бошқариши лозим бўлган ҳайдовчи ўзини транспорт воситасини бошқаришдан четлатиб, уни бошқаришни маст ҳолда бўлган шахсга бошқариш учун топширишидир. Шарҳланаётган модданинг маъносига кўра, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ҳужжатга эга бўлган шахснинг бошқаришни маст ҳолда бўлган шахсга топшириши назарда тутилади. Бунда ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд бўлиши учун транспорт воситасини бошқариш топширилган шахснинг бу транспорт воситасини бошқаришга ҳуқуқи бор йўкдиги аҳамиятга эга бўлмайди.
Объектив томондан Кодекснинг мазкур моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қасддан қилинган айб билан боғлиқдир. Ҳайдовчи транспорт воситасини ёки уни бошқаришни маст ҳолдаги шахсга топширишнинг, маст ҳолда бошқаришнинг ғайриҳуқуқий эканлигини англаган ҳолда, ўзининг бу ҳаракати натижасида йўл ҳаракати учун хавф туғилишини олдиндан билади ва буни истайди. Бу ҳаракатларнинг сабаблари кўриб чикилаётган ҳуқуқбузарлик таркиби учун аҳамиятга эга эмас.
Ҳуқуқбузарлик субъекти давлат корхонаси, муассасаси, ҳарбий ёки жамоат ташкилоти транспорт воситасининг ҳайдовчиси ёхуд шахсий транспорт ҳайдовчиси бўлиши мумкин.

Ушбу модданинг санкцияси жарима тарзидаги маъмурий жазо чорасига ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлишини кўзда тутади. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазо чорасини белгилашда транспорт воситаларининг бир неча турини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ҳайдовчиларга нисбатан мазкур жазо чораси барча турдаги транспортга татбиқ этилади. Масалан, Кодекснинг ушбу моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган ҳайдовчи енгил, юк транспорти ва мотоциклни бошқариш ҳуқуқига эга бўлса, транспорт воситаларининг мазкур барча турларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Кодекснинг 131-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳукуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ички ишлар органлари мансабдор шахслари (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишдан ташқари), ҳарбий автомобиль инспекцияси (2қисм бўйича), маъмурий ишлар бўйича судья (1, 3-қисмлар бўйича) ва вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 136-моддаси транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши          

—транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса,

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мастлик ёки маст эмаслик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш йўл ҳаракати қатнашчилари учун белгиланган хулқ-атвор тартибини бузиш билан боғлиқдир. Лекин у йўл ҳаракати хавфсизлиги учун бевосита таҳдид солмайди.

Объектив томондан мазкур моддада назарда тутилган маъмурий
ҳуқуқбузарлик мастлик ҳолатини аникдаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлашда ифодаланади. Бунда ана шундай бўйин товлаш шакли (текширувдан ўтишни рад қилиш, транспорт воситасини ташлаб кетиш, яширинишга уриниш ва шу кабилар) мазкур ҳуқуқбузарликка баҳо бериш учун аҳамиятга эга эмас. Кодекснинг 292-моддасига мувофиқ, текширувдан ўтишга юбориш «Алкоголли ёки таркибида алкогол бўлган ичимликларни, гиёҳванд ёки гангитувчи бошқа моддаларни истеъмол қилганлик фактини аникдаш ва текширувдан ўтказиш учун текширувдан ўтишга юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»да белгиланган тартибда амалга оширилади.
Субъектив томондан қараб чиқилаётган ҳуқуқбузарлик бевосита ғаразли ният билан ажралиб туради. Шахс транспорт воситаларини бошқарувчи шахсларнинг текширувдан ўтиши бўйича белгиланган тартибни бузаётганини англаб етади ва бундай текширувдан ўтишдан бўйин товлашни истайди.

Мастлик ёки маст эмаслик ҳолатини аникдаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлашнниг субъекти транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва бу воситаларни бошқарувчи бошқа шахслар бўлиши мумкин. Шарҳданаётган модда субъектга қараб ҳуқуқбузарликнинг икки таркибини назарда тутади:

биринчи қисм бўйича — транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳуқуқбузарликни содир этиши;

иккинчи қисм бўйича — транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқбузарликни содир этиши.

 

Жиноят ишлари бўйича

Зафаробод туман суди раиси С.Низомов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар