Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИЛИГИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК

МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИЛИГИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК

09 апрель 2022 йил
310
0
Маълумки, ЎРҚ-499 сонли "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан, Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) Фуқаролар йиғини томонидан, Фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йил муддатга сайланади.
Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгашининг қарорига асосан навбатдаги сайловлар туманда шу йилнинг май ойида бўлиб ўтиши белгиланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 9 апрель куни Зафаробод туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссиясининг жойлардаги сайловларни қонунийлик, ошкоралик ва адолатлилик мезонлари асосида ўтказилиши бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда комиссия раиси, ўринбосари ва туман Адлия бўлими бошлиқлари сўзга чиқиб, комиссия аъзолари ва ишчи гуруҳларга ўтказиладиган сайловларни ташкил этиш, қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш бўйича керакли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтишди.
Шунингдек, йиғилиш давомида тезкорлик билан амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар хам келишиб олинди.

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар