КОРРУПЦИЯ ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТГАН ПЕДАГОК
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси Пахтакор касб-ҳунар мактаби биносида бўлиб, судланувчи И.Ғ., касб-ҳунар мактабида директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келиб, 2021 йил 4 сентябрь куни фирибгарлик ва мансабдор шахсга пора беришга далолат қилиш йўли билан ноқонуний бойлик орттириб, моддий манфаатдор бўлиш мақсадида, касб-ҳунар мактабига ишга кириш истагида келган, Фориш туманида яшовчи, Ж.Ю.ни “директор бетоб бўлиб қолганлиги сабабли, икки-уч кундан кейин келади, директор қайтиб келганидан кейин директор билан сени ишингни ҳал қилиб бераман, лекин директор пулсиз ишингни ҳал қилмайди, агар сен менга 300 АҚШ доллар олиб келиб берсанг, директор келганидан кейин ишингни ҳал қилиб бераман” деб алдаб, 2021 йил 6 сентябрь куни касб-ҳунар мактаби биносида жойлашган хизмат хонасида, Ж.Ю.дан 300 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан далилий ашё билан бирга ушланган.
Туман суди томонидан судланувчи И.Ғ. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28.211-моддаси 1-қисми билан билан айбли деб топиб, унга тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч куни ЖКнинг 61-моддаси талабига кўра озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирилиб, ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 1 йил муддатга таълим соҳасида ва бошқа соҳаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Жиззах вилоят судининг суьяси А.Д.Хомидов