Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача бўлган фарзанднинг қаровчисига қандай имтиёзлар бор?

Ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача бўлган фарзанднинг қаровчисига қандай имтиёзлар бор?

15 апрель 2022 йил
415
0

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддаси “д” бандида I гуруҳ ногиронига ёки 18 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт меҳнат стажи сифатида олиниши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари 17.02.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-74-сонли Фармони қабул қилинди. Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда  440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилди.

Ушбу фармоннинг иловасида кўрсатилган касалликларга чалинган 18 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган, ўзгалар парваришига мухтож бўлган болаларнинг қонуний вакилларига 2022 йил 1 апрелдан бошлаб ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови жорий этилди. Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Зафаробод туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар