Зафаробод туманида Инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳаларга бағишланган очиқ мулоқат
Жорий йилнинг 25 февраль куни Зафаробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тадбиркорлар, маҳаллий журналист ва блоггерлар учун "Ёрқин" ШФЙ касб-хунар маркази мажлислар залида 2022 йилда Инвестиция дастури доирасида туманда амалга оширилаётган истиқболли тадбиркорлик лойиҳаларга бағишланган очиқ мулоқат бўлиб ўтди.
Туман прокурори ва Солиқ инспекцияси раҳбарлари иштирок этган очиқ мулоқатда Зафаробод туман ҳокимнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Т.Абдуназаров очиқ мулоқат мавзуси юзасидан иштирокчиларга атрофлича маълумот бериб, берилган саволларга тўлиқ жавоблар бериб ўтишди.
Таъкидланишича туманнинг инвестиция салоҳияти йилдан йилга ўсиб бориши ҳамда аҳоли ўртасида кичик ва ўрта бизнес ривожланиши натижасида, бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилиб, янги иш ўринлар яратилишига эришиб келинмоқда.
Зафаробод туманида 2022 йилда жами 254 миллиард сўмлик инвестиция ҳисобига 33 та лойиҳа амалга ошириш белгиланган бўлиб, жами 585 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг январь-феврал ойларида дастур доирасида лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилмаган бўлсада, амалда дастурдан ташқари умумий қиймати 1,9 млрд.сўмлик 4 та лойиҳалар ишга туширилган.
Жорий йилнинг январь-февраль ойлари учун тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар 3.5 млн.доллар ўзлаштириш режа белгиланган бўлиб, амалда 4 млн. 25 минг доллар ёки режага нисбатан 121% хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши таъминланган.
Шунингдек, тадбир охирида бир гуруҳ тадбиркорларга туманда тадбиркорлик муҳитининг ривожланишига ўз хиссаларини қўшаётганлиги учун ташаккурномалар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.