Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Хотира бор экан - миллат барҳаёт!

Хотира бор экан - миллат барҳаёт!

09 май 2022 йил
629
0

Хотира ва қадрлаш инсоннинг юксак фазилатларини ифодаловчи сўз бўлиб, хотира деганда она-Ватан озодлиги, равнақи йўлида фидоийлик кўрсатган кишилар номлари ёдга олинади, уларнинг амалга оширган хайрли ишлари фазилатлари эсланади. Биз азал-азалдан тинчлик севар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғиботига бағишланган буюк миллиймаънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликни қадрига етиш тарғиб этилади. Бунинг хаммасида уруш қораланади.

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча гўшаларида қутлуғ сана Хотира ва Қадрлаш куни умумҳалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Жумладан, Зафаробод тумани марказида жойлашган хотира майдонида хам байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирни туман ҳокими Н.Раджапов сўзга чиқиб, бутун меҳнаткаш, бағри қенг туманимиз халқини бугунги қутлуғ қун Ғалабанинг 77 йиллиги 9 май Хотира ва қадрлаш қуни умумҳалқ байрами билан табриклаб, барчага узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлиқ-омонлик ва бахт-саодат тилаб очиб берди.

 

Тадбир давомида ёши улуғ нуронийлар, меҳнат фахрийлари томонидан Хотира ва қадрлаш қуни ва тинчлик ҳақида ўз фикр ва қарашларини билдириб ўтдилар.

 

 

 
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати. 
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар