Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Зафарободда оила куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Зафарободда оила куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

17 май 2022 йил
545
0
Бугун биносида Зафаробод тумани Маданият саройида Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан, «Фаровон оила сари» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда оила қурганига кўп йиллар бўлган ва шу йиллар ичида аҳил-иноқликда ҳаёт кечириб келаётган намунали оила вакиллари, ёш оилалар, шунингдек, турмуш қуриш арафасидаги ёшлар иштирок этди.
Тадбирда тажрибали оила вакиллари ҳаётий хулосаларидан келиб чиқиб, ёшларга ўз маслаҳатларини беришди ҳамда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан уларга мурожаат қилишди.


Шунингдек, тадбирга Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Иқболой Умарова, вилоят Бош имом хатиби, хотин-қизлар маслаҳатлари бўйича ёрдамчиси, "Бувижонлар мактаби" рахбари Насиба Рахматуллаева ҳамда Вилоят Аёлларни-қўллаб қувватлаш Қалб нури психолог рахбари Хуршида Бахрамовналар ташриф буюришди.





Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар