РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Маҳаллада ун маҳсулотлари тасдиқланган дислокацияга асосан ойма-ой сотилмоқда.
https://t.me/sizdantelegram/39664
Телеграм ижтимоий тармоғида “Зарфаробод туман, Нурафшон МФЙда аҳолига ун маҳсулотлари тарқатилмаётганлиги юзасидан мақола чоп этилди.
Ҳолат Зафаробод туман ҳокимлиги, туман Солиқ инспекцияси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти туман бўлимилари билан биргаликда ўрганилиб, назоратга олинди.
Маълум бўлишича, Зафаробод туман, Нурафшон МФЙда 5263 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади, аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тумандаги “Жохонгир Тожибоев Худоёрович” ХК томонидан тасдиқланган дислокацияга асосан Нурафшон МФЙ аҳолисига ун маҳсулотлари олиб келиниб, 1 кг ун маҳсулоти 2800 сўмдан аҳолига етказиб берилмоқда.
Ҳусусан, жорий йилнинг январ ойида 13 тонна, феврал ойида 13 тонна, март ойида 14 тонна, апрел ойида 13 тонна тарқатилган ҳамда май ойига 16 тонна ун маҳсулотлари олиб келиниб, аҳолига тарқатилмоқда.
Бундан тақшари,“Жохонгир Тожибоев Худоёрович” ХКга қарашли бўлган савдо дўконида ун маҳсулотларини қолдиғи мавжуд бўлиб, аҳоли талабидан келиб чиқиб ҳарид қилиб келинмоқда.
“Нурафшон” МФЙда яшовчи аҳоли ўз эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда “Жохонгир Тожибоев Худоёрович” ХК томонидан олиб келинган ва олиб келинаётган ун маҳсулотларини сотиб олишаётганлиги маълум бўлди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)