Зафаробод туманида қишлоқ хўжаликлар маҳсулотлари ҳажмини оширишга бағишланган учрашув бўлди.
Давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кунда экспорт салоҳиятини изчил ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва кенгайтириш масалалари бўйича кўплаб шароитлар яратилиоқда. Ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини юқори даражага кўтариш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар сони кундан-кунга кўпаймоқда. Бу борада, жорий йилнинг 13-май куни Зафаробод тумани ҳокими Н.Раджапов, Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Т.Бахриев ва Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари Т.Абдуназаров билан қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланувчи субъектлар, фермер ҳўжаликлари раҳбарлари билан экспорт қилиш, бу орада берилган имтиёзлар ва улардан фойдаланиш орқали экспорт ҳажмини ошириш, мавжуд муоммолар ва уларни ечими бўйича фикрлар алмашилди.
Таъкидлаш жоизки, мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини кенгайтириш, деҳқон ва фермер хўжаликларини ташқи бозорларда талаби юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ҳажмини кўпайтириш бўйича ишлар олб борилди. Бу эса ўз навбатида, ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи ва сифати бўйича ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш имконини беради. Энг муҳими, деҳқон ва фермер хўжаликлари етиштирган маҳсулотларининг ҳақиқий эгаси сифатида улардан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш, мустақил экспорт қилиш, даромадларини ошириш ва оиласининг моддий фаровонлигини кўтаришлари мумкин бўлади. Шу асосда хар бир вазифалар ижроси бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.