Зафарободда прокурор Сайёр қабули бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 26-май куни вилоят прокурори И.Д.Эргашходжаев раҳбарлигида Зафаробод туман 2-сектор ҳудудидаги "Бирлик" ҚФЙ аҳолиси ва ёшлар ўртасида Сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган қабул жараёнида қатнашган 81 нафар фуқаролардан 61 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 20 таси дори воситалари билан таъминлашни, 20 таси кредит маблағлари ажратилишини, 6 та ичимлик сув тармоғини тортиш, 1 та йўл таъмири, 2 та фарзандини боғчага жойлаштириш, 1 та экалогия, 11 та бошқа туманлардан келган фуқароларнинг мурожаатларини ташкил қилади. Мазкур мурожаатларнинг 40 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар назоратга олинди.
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)