Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАФАРОБОД ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

27 май 2022 йил
411
0

Жорий йилнинг 27- май куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 46-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

 1. 2022 йил 1-чораги давомида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фаолияти, Зафаробод тумани маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини
таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонасининг ахбороти тўғрисида.
2. Туман Адлия бўлими томонидан 2022 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 14 декабрь куни “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар” бўйича ўтказилган 55-сонли мажлис баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг январ-апрел ойларида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Ризаевнинг ҳисоботи тўғрисида.
4. Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга доир ҳудудий дастурлар ижросини ва улардаги мақсадли кўрсаткичлар бажарилиши юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари А.Эшпўлатовнинг ҳисоботи тўғрисида.
5. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйичаўринбосари Бахриев Турсунбой  Нарзуллаевичнинг фермер хўжаликларига ажратиб берилган ер майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиб келаётганлиги учун Иқтисодий судга даъво аризаси киритиш ҳақидаги таклифи муҳокамаси тўғрисида.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш ишлари устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида”ги СҚ-478-IV-сонли қарори ижроси юзасидан Зафаробод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори З.Бобомуродовнинг ҳисоботи тўғрисида.
7. “Обод қишлоқ” жамғармаси ҳамда “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш” ўқув дастури бўйича ўқитганлик учун маблағ ажратиш тўғрисида.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ- 5072-сонли қарори ижроси юзасидан 2021 йилдан келаётган қарздорликни туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи ижтимоий соҳа муассасаларининг 2022 йил учун харажатлар сметасидан мақбуллаштириб “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига ўтказиш тўғрисида.
9. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.

10.Бошқа масалалар. 

 

 

 Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар