1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.
1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.
Зафаробод туманида ҳам Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ижтимоий-ҳимояга мухтож оилаларнинг фарзандлари ва уйда таълим олувчи болалар кўнглини шод этиш мақсадида туман ҳокими, ташкилот ва идоралар раҳбарлари бошчилигида байрам совғалари улашилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
23 октябрь 2020, Пятница
Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини микрохудудларга бириктириш тўғрисида
Изоҳлар (0)