Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Режа асосида тумандаги ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилади!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Режа асосида тумандаги ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилади!

07 июнь 2022 йил
271
0

https://t.me/sizdantelegram/39814https://t.me/sizdantelegram/39814
Ижтимоий тармоқларда "Жиззах вилояти Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙ “Обод маҳалла” дастурига туширилган эди, аммо бу бўйича иш ҳали бошланмади. Ёмғирли кунларда аҳоли лойга ботмоқда. Йўлсозлардан амалий ҳаракат кутиб қоламиз" мазмунида фото суратлар илова қилиниб, хабар тарқалган.
Ушбу кўтарилган масала юзасидан Зафаробод туман ҳокимлиги шуни маълум қиладики, туманнинг "Чимқўрғон" қишлоқ фуқаролар йиғинида 2021 йилги "Обод қишлоқ" дастури доирасида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилган. Жумладан, қишлоқ кўчаларида жами 8 км масофага қум-шағал қопламалари ётқизилиб, соз ҳолатга келтирилган. Бироқ жорий йилнинг бахор масумида ҳудудларда ёғингарчиликнинг кўп миқдорда бўлганлиги сабабли туман ҳудудидаги бир қанча ички йўллари таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.
Маълумки, йўллар ва бошқа инфратузилма иншоатларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва жорий таъмирлаш учун катта миқдордаги маблағлар ва вақт талаб этилади. Шу сабабли, хабарда келтирилган ва бошқа маҳаллалардаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ички йўллар ўрганилиб, жорий йилги Республика бюджети ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланиши режалаштирилаётган ички йўлларнинг манзилли дастурига таклифлар киритилади ва дастур асосида босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар