Зафарободда уруғлик дон экинларининг ҳолати ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641- сонли қарорига асосан Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя қилган ҳолда Зафаробод туманидаги бошоқли дон уруғчилигига мўлжалланган фермер хўжаликларида апробация ишлари амалга оширилди.
Апробация қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик жихатдан тозалиги, зараркунанда билан зарарланган-зарарланмаганлиги, касаликларга чалинган-чалинмаганлиги ҳамда экишга мўлжалланган уруғликнинг умумий ҳолатини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Бугунги кунга келиб туманда жами 39 та уруғчилик фермер хўжаликлари томонидан 1000 гектар майдонга уруғлик дон экинлари экилган бўлиб, улардан кутилаётган уруғлик дон режаси 3500 тоннани ташкил қилади. Ушбу фермер хўжаликларида ўтказилган апробация натижаларига кўра 24 та фермер хўжаликлари томонидан экилган 600 гектар майдондаги уруғлик ғалла яроқли деб топилган бўлиб, 15 та уруғчилик фермер хўжаликлари томонидан 400 гектар майдонда етиштирилган уруғлик ғалла экинлари яроқсиз деб топилди.
Ўзагроинспекция нинг Зафаробод туман бўлими бошлиғи
Н.Хакимов.