Зафарободлик ўғлон юқори шоҳсупада.
Мамлакатимизда аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар орасида жисмоний маданиятни шакллантириш ва юртдошларимизнинг саломатлик даражасини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашга ҳар қачонгидан жиддий эътибор қаратган ҳолда бу жараёнда асосий восита соғлом турмуш тарзи ва оммавий спорт эканлигини бот-бот такрорламоқда ва бунинг учун барча шароит яратилмоқда. Жорий йил 9 июнь куни Жиззах вилоятида 5 ташаббус олимпиадаси доирасида спортнинг "Shashka" йўналиши бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Зафаробод тумани Бўстон МФЙда яшовчи Мажидов Жаҳонгир 16-23 ёш тоифасида фаол қатнашиб, фахрли 1-ўринни олиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ёш спортчиларимизга Республика босқичида ҳам, омад тилаб қоламз.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.