Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули.
Зафаробод туман ҳокими Н.Раджапов туман ҳокимлиги биносида фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда фуқаролар турли хилдаги масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаатларда асосан уй-жой ва моддий ёрдам, ички йўллар қурилиши бўйича мурожаатлар ўрганилди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди.
Бунинг натижасида фуқаролар томонидан ўртага ташланган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Бундан ташқари ажрим ёқасига келиб қолган Арнасой туманида яшовчи фуқаро Қувондиқов Навруз ва Зафаробод тумани Бирлик ҚФЙ йиғинида яшовчи Қувондиқова Рўзигулларнинг оилавий ажрим масаласи кўриб чиқилди, яраштириш чоралари кўрилди. Оилага ярашиши учун муддат берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.