Зафарободда "Экстремизм ва тероризмга қарши кураш шунингдек миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик" мавусида учрашув бўлди.
Зафаробод туманида "Экстремизм ва тероризмга қарши кураш шунингдек миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик" мавусида учрашув бўлди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Л.Ахмаджонов, Зафаробод тумани прокурори ўринбосари ва Адлия маслаҳатчиси О.Каримов, Зафаробод тумани бош имом хатиби Ф.Расулов ва туман ахолиси ва ёшлари иштирок этди. Учрашувда экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанпарварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш, вояга етмаганлар ва ёшлар орасида экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги ролини кучайтириш, интернет жаҳон ахборот тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши курашиш бўйича тушинтиришлар берилди.
Учрашув давомида жамиятда ҳамжиҳатлик, диний ва сиёсий бағрикенглик миллатлараро дўстлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик мустақил давлатимизда умуминсоний қадриятларнинг гултожи сифатида эътироф этилиши айтиб ўтилди. Шундан сўнг учрашув иштирокчилари ўзини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.