Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

15 июль 2022 йил
282
0

Референдум участкалари туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда, референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида тузилади. Референдум участкалари ҳарбий қисмлар, санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам тузилади. Бу участкалар ўзлари жойлашган эрдаги референдум округларига киради. Референдум участкалари Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилиши мумкин. Ўзбекистондан ташқарида тузиладиган референдум участкаларини тегишли округга биркитиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳал этилади.
Референдум участкалари референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин ўн беш кундан кечикмай тузилади. Референдум участкалари референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг, қоида тариқасида, камида йигирма ва кўпи билан уч минг нафаридан иборат этиб тузилади.

Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар