Зафарободда агротехника тадбирларини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ ҳудудларни ўрганмоқда.
Дастлаб Зафаробод туманида агротехника тадбирларини ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ашурматов, туман ҳокими Н.Раджапов ва қишлоқ хўжалигига оид корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этдилар.
Шунингдек жорий йилда тумандаги 266 та фермер хўжалиги тасарруфидаги экин майдонларнинг пахта хосили учун 9 минг гектарига пахта экилган. Ишчи гуруҳ томонидан пахта агротехникасини ўрганиш учун, 1-секторга вилоят "Қишлоқ ҳўжалиги" бошқармаси бошлиғи Б.Бобоқулов, 2-секторга вилоят "Агроинспекция" бошлиғи А.Абдуллаев, 3-секторга вилоят "Агролизинг" бошлиғи Ж.Бердибоев, 4-секторга вилоят "Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари " вилоят кенгаши раиси А.Эшматовлар томонидан ҳудудлар бўйлаб ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.