“Ер участкаларини компенсатсия эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–781, 29.06.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
Қонунга кўра, Ер участкаларини қуйидаги мақсадларда компенсатсия эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилади:
➖мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни, эркин савдо зоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш;
➖халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
➖фойдали қазилмалар конларини қидириш ва қазиб олиш (бундан кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари мустасно);
➖республика ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобил ва темир йўлларни, аеропортларни, аеродромларни, аеронавигатсия объектларини ҳамда авиатехника марказларини, темир йўл транспорти объектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика ва алоқа тизимининг муҳандислик объектлари ҳамда тармоқларини, космик фаолият объектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникатсия тармоқларини, ирригатсия ва мелиоратсия тизимларини қуриш (реконструксия қилиш);
➖тасдиқланган аҳоли пунктлари бош режаларининг объектларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуришга оид қисмини бажариш;
➖давлат инвеститсия дастурларида кўрсатилган давлат таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг бинолари ҳамда иншоотларини марказлаштирилган инвеститсиялар ҳисобидан қуриш назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов