Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ЖАРАЁНИ СОДДАЛАШТИРИЛМОҚДА.

ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ЖАРАЁНИ СОДДАЛАШТИРИЛМОҚДА.

21 июль 2022 йил
415
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги "Фуқароларга Давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5102-сон қарорининг 1-кичик "б" бандида 2022 йил 1 июлдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлашда талаб этиладиган барча маълумотларни вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон ахборот алмашинуви орқали олиш ва пенсия тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-картаси талаб этилиши белгиланган.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида пенсияларни тайинлаш учун зарур маълумотларни тегишли вазирлик ва идоралар ахборот тизимларидан электрон шаклда олиш орқали босқичма-босқич қоғоз шаклида хужжат талаб этиш амалиёти бекор қилиб борилмоқда.

Бугунги кунда амалиётда айрим сабаблар туфайли фуқароларнинг иш стажи, иш ҳақи, ўқиш даври ва пенсия тайинлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар электрон шаклда тўлиқ шаклланмаганлигини инобатга олган холда Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш маркази, ФХДЁ бўлими, Давлат Солиқ инспекцияси ва АТ "Ҳалқ банки" филиаллари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

 

 

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Зафаробод туман бўлими.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар