Телефонлар:
(0372) 472-24-20
(0372) 472-24-20
» » Бу касалликлар тўғрисида барча фуқаролар билиши шарт. “ Ўта хавфли юқумли, зооантропоноз касалликлар ”ни олдини олишни биласизми? Ушбу касалликларга қарши биргаликда курашайлик, азиз хамюртлар!!!

Бу касалликлар тўғрисида барча фуқаролар билиши шарт. “ Ўта хавфли юқумли, зооантропоноз касалликлар ”ни олдини олишни биласизми? Ушбу касалликларга қарши биргаликда курашайлик, азиз хамюртлар!!!

08 август 2022 йил
500
0

Туманимиз чўл- аграр қишлоқ хўжалигига мослашган хамда туманимизнинг барча ахолиси хамда  мактаб  ўқувчилари, огохлик ва хушёрликни йўқотмасликлари  учун диктантлар ташкил этилсин.

Зооантропоноз  касалликлар, яъни  хайвонлардан инсонларга  юқадиган  касалликлар  бу касалликлар тиббиётда Ўта хавфли касалликлар деб юриталади. Бу касалликларни барчасиям инсон хаёти учун жуда хавфли  касалликлар туркумига киради,профилактикаси буйича,   энг мухим ва долзарб бўлган   қуйидаги  касалликларга алохида  эътибор қаратилсин.

Қутуриш   касаллигини профилактикаси   буйича олиб борилаётган    долзарб муаммоли  масалалар,  яъни дайди ва қаровсиз итлар   кўпайишига   йўл қўймаслик; 

Хонадонда сақланаётган  итларимизни   қутуриш касаллигига қарши  ветеринарлар томонидан хар йилда бир марта эмлатган холда  Ўзбекистон Республикаси   Вазирлар  махкамаси томонидан 2011-йил 8-июлда чиқарилган  202-сонли қарор асосида; “эмланганлиги тўғрисидаги паспорти билан сақлаш  қоидалари”га амал қилган холда сақлаш лозимлиги;

Ҳар  йили 28-сентябр куни   “Қутуриш  касаллигини  олдини  олиш”,  куни  муносабати   билан  Бутун   жаҳон  соғлиқни  сақлаш  ташкилоти   томонидан белгиланганлиги сабабли, Қутуриш   касаллигига   қарши   бирга курашайлик  азиз  хамюртлар.

Хар  қандай  хайвон    тишлаши,  тирнаши  ва тишининг  баданга   қадалиши  ёки   сулакланиши, тирнаши, тишлаши  натижасида  олинган  жароҳатлар  бўлганда  уй шароитида хамда тиббий  ёрдамга  мурожаат   қилган   фуқароларга кўрсатиладиган   биринчи  ёрдам  албатта (хўжалик кир совунидан тайёрланган холда жарохатни 20%    совунли   эритма билан  ишлов  бериш) кейин  тоза сувда  сулакларни ювиб тозалаш,  шартлиги  ит ёки бошқа хайвонлар тишлаганда зудлик билан шифокорга  учраши шарт эканлиги   тўғрисида;

Куйдирги касаллигини профилактикаси буйича хонадонларимизда  сақлаётган   чорва  молларини;  сигир, бузоқ,  от,  қуй, эчкиларни   куйдирги  касаллигига  қарши  эмлатилган   холда  сақлаш,  касалланган  уй хайвонларини  мажбурий  суймасликни,  агарда  мажбурий суйиш ва терисини тозалаш  жараёнида фуқаролар  ўзларига   ўта хавфли юқумли  бўлган    куйдирги касаллигини  юқтириб  олиши мумкинлигини   шу  сабабли  уй хайвонлари   касалланганда  уларни суймасдан олдин  албатта   худуд  ветеринарини  чақириш  шартлиги  тўғрисида; 

Ўзбекистон   геморрагик  иситма касаллиги   ўта хавфли,  вирусли,  табиий-ўчоқли,  зооноз,  иситма билан кечувчи   касалликларнинг катта гурухидир

Бу касаллик хам асосан сигир-бузоқ, қуй-эчкиларни каналарини  қўл билан  териш  ёки   қуйларда чупон ёки қуйларни эгалари томонидан  қирқим ўтказаётган  пайтида  кана чақиши, ёки касаллик келтириб чиқарувчи  вирус  билан  зарарланган   канани  чақиши, канани қўл билан  ўлдириши ва қонини  сачраши  натижасида  юқтириб олиниши;   шу  сабабли қирқим ўтказилаётган жойга  ёш болаларни яқинлаштирмаслик кераклигини;  сигир, бузоқ,   қуй, эчкилар  сақланадиган   молхона  хамда  улар  сақланадиган хонадонлар атрофидаги  жойларни    каналарга  қарши ветеринария дорихоналардан   каналарга қарши ишлатиладиган дори воситалари билан дезинсекция  тадбирлари   ўтказилиши тўғрисида; бу касалликни  четдан  кириб  келишини олдини  олиш яъни мол бозорларидан олиб келинган янги  сигир-бузоқ,қуй-эчкини, канасидан тозалаш, бундан ташқари эпидемик мавсум вақтида, (март-сентябр, октябр ойларида) шифохонага  қон кетиш холати билан мурожаат қилган хар битта беморга эътиборли бўлиш  керак.

Короновирус  инфекциясининг   олдини олиш   мақсадида   доимий  равишда  шахсий  гигиенадан  фойдаланиш, оралиқ  масофани  сақлаш шахсий  гигиена, жамоат гигиенаси, санитария гигиена талаблари, карантин  қоидаларига  хамиша  эътиборли бўлиш,  овқатланишдан  олдин, хожатхонадан сўнг  албатта  қўлларни совунлаб  ювиш   бадантарбия   машғулотлари билан  мунтазам  шуғулланиш,    хонадонларимиз   тозалигига  эътиборли бўлиш, вақти-вақти билан хоналарни шамоллатиб туриш, агарда  тана  харорати   кўтарилса   шифокорга  мурожаат  қилиши  лозимлиги   тўғрисида;

Қушни мамлакатларда ва европа давлатларида Маймун чечаги Вабо касалликлари билан   касалланиш   ошиб бораяпти. Хар қандай касалликлар чиқган вақтида  албатта шифокорга  мурожаат қилишни унутманг, бу сизнинг соғлигингиз учун жуда мухим.

Мавсумий  касалликларни  олдини олиш,  мақсадида  доимо хонадонларимизда, мактабларда синфхона   деразаларини  очиб   шамоллатишни  унутманг!

Зафаробод туман  санитария эпидемиологик  осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими шифокори Д.Хабердиева

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар