Зафаробод тумани Адлия бўлими томонидан "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш" бўйича тарғибот ишлари амалга ошириляпти.
Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади. Ҳаммамизнинг олдимизда турган яна бир муҳим масала бу ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ёшлар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида салмоқли ишларни амалга оширилмоқда.
Хусусан жорий йилнинг 13 август куни Зафаробод тумани Адлия бўлими томонидан, "Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги “2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тастиқлаш тўғрисидаги" 259- сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбирида "Ёшлар ишлар агентлиги" туман бўлими ходимлари ҳамда ёшлар етакчилари билан биргаликда, ёшларни жиноятчиликдан йўлларидан қайтариш, ҳамда уларга тўғри йўл кўрсатиш чоралари тушитирилиб ўтилди. Шунингдек ёшлар етакчилари ўзларини қизиқтирган саволларга туман Адлия бўлими бошлиғи Бунёд Икромовдан жавоблар олишди.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов