Зафаробод тумани маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни даромадини ошириш мақсадида хоким ёрдамчилари томонидан бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан Зафаробод тумани "Чимқўрғон" ҚФЙ ҳоким ёрдамчиси ташаббуси ва кўмаги билан ҳудудда яшовчи фуқарога Д.Норматова имтиёзли кредит маблағи ҳисобига тикув машинаси олиб берилди.
Фуқарога 10 млн.сўм имтиёзли кредит ажратилди. Бугунги кунда фуқаро Д.Норматова маҳалладаги тенгқурлари билан иш фаолиятини олиб бормоқда.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.