Жиззах вилояти Зафаробод тумани “Узун” ҚФЙда тўксонбости усулида ахоли хонадонларида 2-3 марта ҳосил олиш, томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалий семинар ўтказилди. Семинарда Республика ишчи гурухи вакиллари бўлим бошлиғи М.Мухаммадиев, бош мутахассис Б.Артиковлар, Жиззах вилоят кенгашидан бош мутахасис А.Урозалиев, Б.Мамасолиев Зафаробод туман кенгаш раиси Х.Исматов, туман хокими биринчи ўринбосари, махалла раислари, хоким ёрдамчилари, томорқа ер эгалари ва кенгаш мутахасисслари иштирок этишди. Зафаробод тумани “Узун” ҚФЙ да яшовчи томорқа ер эгаси Буронов Бахтиёр ҳамда Мавлонов Рахимлар билан учрашди Айни вақтда томорқа ер эгалари йил давомида ердан 2-3 марта хосил олишни режалаштирган.
Мавлонов Рахимнинг жами 40 сотих томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 20 сотихли Иссиқхона, мевали дарахтлар, очиқ усулда картошка етиштирилган. Иссиқхонада хозирги кунда булғор қалампири хамда бодринг етиштирмоқда. Фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида 100 миллион кредит олиб, келажакда томорқасида сунний балиқчиликни ривожлантирмоқчи.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.