Халқимизда кекса авлод вакиллари доим ҳурмат ва эътиборда бўлган. Уларнинг ҳаётий тажрибалари ёш авлодни тарбиялашда муҳим асос ҳисобланади.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида Зафаробод тумани "Писталикент" ШФЙ ва "Бирлик ҚФЙ кексаларидан хабар олинди. Учрашув давомида нуроний отахон-онахонларга қаратилаётган эътибор ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек нуронийлар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳақида айтиб ўтилди. Давлатимизда нуроний отахон ва онахонларга яратилаётган шарт-шароитлар учун Президентимизга нуронийлар ўз ташаккурларини билдириб, юртимизга тинчлик-ҳотиржамлик тиладилар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.