Президентимиз ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Натижада аҳолининг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари аста-секин ўз ечимини топиб, одамлар раҳбарлардан, давлатдан рози бўлиб, орзу – истаклари рўёбга чиқмоқда.
Жорий йилнинг 5-октябрь куни туман прокурори А.З.Турсунбоев раҳбарлигида Зафаробод туман 2-сектор ҳудудидаги "Ёрқин" ШФЙ аҳолиси билан Сайёр қабул ўтказди. Ўтказилган қабул жараёнида қатнашган 35 нафар фуқаролардан 10 та мурожаатлар келиб тушди. Сайёр қабулда мурожаатлар бирма-бир тингланди. Қабул жараёнида 5 та электр тармоқлари яхшилаш ва 5 та йўл таъмирига оид мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 9 таси жойида ҳал этилди. 1та мурожаат мутасаддилар томонидан назоратга олинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.