Жорий йилнинг 11 октябрь куни Зафаробод тумани Маданият марказида оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилган жиноятлар ва шу каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини-олишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, маҳаллалардаги фаол нуронийлар, уюшмаган ёшлар шунингдек вилоят масъул ташкилотлар қатнашди. Учрашув давомида жорий йилда содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича тушинтириш ишлари берилди. Шунингдек суҳбат давомида аҳолини қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.