Ҳар бир мамлакатнинг келажаги, эртаси унинг ёшлари нечоғлик салоҳиятли эканлиги билан узвий боғлиқдир. Шу сабабли ҳам давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор кун сайин ортиб бормоқда.
Жорий йилнинг 14 октябръ куни Зафаробод тумани "Самарқанд" МФЙда ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Дастлаб туман ҳокими ҳозирги вақтда ёшларга қаратилаётган эътибор, имкониятлар ва янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Учрашувда 17 нафар ёшлар қатнашди. Ёшлар томонидан билдирилган масалалар, муаммо ва таклифлар ҳоким томонидан маъқулланиб, бажарилиши юзасидан керакли вазифалар белгилаб олинди.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.