Жорий йилнинг 13 октябрь куни Зафаробод тумани "Бирлик" ҚФЙда, туман хокими Рахманов Ўткирбек томонидан аҳоли муаммоси ва таклифи ўрганилди. Аҳоли томонидан газ, ичимлик суви, электр тармоқларини яхшилаш, ички йўллар таъмири, кадастр ва бошқа масалаларга оид мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси яъни газ, электр тармоқлари ва ичимлик суви бўйича мурожаат жойида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.