Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Зафаробод тумани "Бирлик"ҚФЙ да бўлиб ўтган учрашув жараёнида, фуқаролар томонидан электр тармоқларини яхшилаш юзасидан мурожаат келиб тушганди. Айни вақтда Зафаробод тумани ҳокими Рахманов Ўткирбек ташаббуси билан "Бирлик" ҚФЙда электр тармоқлари тамирланмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.