Зафаробод тумани Адлия бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19 октябрь куни туманнинг “Узун” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 7-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар, педагоглар ва фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилди. Сухбат давомида, ушбу ҳудудда содир этилган “Оғир, ўртача оғир, енгил тан жароҳати етказиш, номусга тегиш ва ўғирлик” жиноятининг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон берган шарт-шароитларни таҳлил қилинди. Бир вақтнинг ўзида мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиши чоралари кўрилиб, ажрим ёқасида бўлган оилаларни яраштириш борасида ҳамкор ташкилотлар билан тегишли чоралар кўриш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармони билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг 26, 101, 103 ва 104-бандларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Иштирокчиларга мотивация бериш мақсадида улар иштирокида психологик тренинг ҳам ташкил этилди. Ўқувчи ёшлар ва фуқароларнинг берган саволларига жавоблар берилди.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов